23 Сентябр 2024 йил 2797

"Мулоқот психологияси" мавзусида семинар-тренинг ўтказилди

Самарқанд вилояти ички ишлар бошқармасининг таркибий тузилмалари ва ҳудудий бўлинмаларида хизмат олиб бораётган хотин-қизларни ахлоқий-руҳий қўллаб-қуватлаш мақсадида "Мулоқот психологияси"  мавзусида семинар-тренинг ўтказилди.

Психологик семинар-тренинг машғулотида ёш ходималарнинг хизматга мослашиш жараёни, жамоадаги шахслараро муносабатларни ижобий шакллантириш, жамоада вужудга келиши мумкин бўлган салбий ҳолатлар, ходималар фаолиятининг ўзига хос хусусиятларини инобатга олган ҳолда уларнинг руҳиятидаги ўзгаришлар, бир сўз билан айтганда ҳар қандай вазиятда ҳам руҳий барқарорликни сақлаш бўйича кўникмаларини ошириш мақсадида амалий машғулотлар олиб борилди.

Ички ишлар ходималари хизмат фаолияти давомида ёки бошқа жараёнларда ҳар хил ҳолатларга дуч келиши мумкин.

Мураккаб вазиятлардан моҳирона чиқиб кетиш ва стрессни енгиш борасида қўшимча маслаҳат ва тавсиялар берилди.

Text to speech