13 Ноябр 2024 йил 1062

Навбатдаги фуқаролар қабули ўтказилди

Ҳаёт борки, унда ижтимоий-маиший масалалар бўлиши табиий. Турли хил тақдирлар, масала ва муаммолар.

Уларнинг ечимини топишга эришиш орқали одамларнинг бугунидан розилиги ҳам таъминланади. Уй жой низоси, кадастр муаммоси, ички ишлар органларига ишга тиклаш ва жойлашиш, тергов фаолияти, фирибгарлик, ўғирлик жинояти билан боғлиқ мурожаатлар вилоят ички ишлар бошқармаси бошлиғи Раҳмат Маматовнинг навбатдаги фуқаролар қабулида атрофлича эшитилди.

Юзма-юз қабулда фуқаро Жамшид Ғуломов автомашина олди-сотдисидаги муаммони баён қилган бўлса, Адолат Раҳимова ҳимоя ордери олиш, Раъно Остонова ўғлининг ишини пойтахтдан Самарқандга кўчиришда амалий ёрдам сўради.

Бидирилган мурожаатларга қонуний ечим топиш учун тегишли соҳа мутасаддиларига топшириқ ва кўрсатмалар берилди.

Text to speech