23 Март 2024 йил 746

“Олам нурга тўлсин, сен билан Наврўз!” шиори остида нишонланган Навроʻз умумхалқ байрами Самарқанд вилоят ички ишлар бошқармасида ҳам тантанавор тарзда оʻтказилди

Халқимизнинг қадимий байрами ўзида шукроналик, меҳр-оқибат, хайру саховат, бунёдкорлик ва бағрикенглик сингари юксак инсоний ғояларни мужассам этган Наврўзи олам юртимизнинг турли жабҳаларида кенг нишонланмоқда. Самарқанд вилояти ички ишлар бошқармасида ҳам Олам нурга тўлсин, сен билан Наврўз ! шиори остида тантанали байрам ташкил этилди. Давлатимиз мадҳияси билан бошланган тадбирда бошқарма бошлиғи Раҳмат Маматов сўз олиб барчани айём билан қутлайди. Таъкидландики, Наврўз - миллий ўзлигимизнинг ажралмас қисмидир. Ушбу кун азал-азалдан инсонлар қалбига шоду ҳуррамлик олиб келиши билан бирга, яратувчанлик завқи ва шижоатини уйғотиб, инсонлари янги зафарларга чорлаб келган. 

Байрам муносабати билан бир гуруҳ ходимлар ички ишлар вазирлигининг кўкрак нишони, фахрий ёрлиқ ҳамда эсдалик қўл соатлари билан тақдирланишди. Шунингдек, вилоят ИИБ бошлиғининг буйруғи билан қатор ходимлар муносиб рағбатлантирилди.

Наврўз азалдан инсон руҳиятида янгиланиш, ёшариш айёми сифатида нишонланиб, ўзгача кайфият билан кутиб олинган. Тинч, осойишта юртга байрамлар ярашади. Албатта, халқимизнинг осуда ҳаётини таъминлаб, уларнинг  шодиёна кунларни хотиржам нишонлашида ички ишлар органлари ходимларининг хизмати беқиёс.  Тадбир доирасида сўз олганлар осойишталик посбонларининг ана шундай машаққатли аммо шарафли меҳнатларини эътироф этишди. Тақдирланганлар қалбида ҳаяжон. Эндиликда билдирилган ишончни оқлашда икки карра масъулият ортади.

Тақдирлаш маросими унутилмас кун сифатида эсдалик учун суратларга муҳрланди. 

Text to speech