7 Сентябр 2024 йил 65

Пробация хизмати ходимлари билан танқидий йиғилиш ўтказилди

Самарқанд вилояти ИИБ бошлиғи полковник Раҳмат Маматов ҳузурида Пробация хизмати ходимлари билан танқидий йиғилиш ўтказилди

Самарқанд вилояти ИИБ бошлиғи полковник Раҳмат Маматов томонидан Пробация хизмати томонидан ўтган давр мобайнида амалга оширилган ишлар, йўл қўйилган камчиликлар таҳлилий муҳокама қилинди.

Муҳокамада вилоят ИИБ бошлиғи ўринбосарлари, вилоят ва шаҳар-туман ИИБ пробация хизматлари шахсий таркиби иштирок этди.

Бошқарма бошлиғи ҳудудларда соҳа ходимлари томонидан амалга оширилаётган ишларни танқид остига олди.

Муҳокама сўнгида туманда жиноятчиликни олдини олиш борасидаги аниқ вазифалар белгиланди.

Шунингдек, ходимлар ўртасидаги хизмат интизоми ва қонунийликка амал қилиш масалалари танқидий муҳокама этилиб, ҳар бир ходим хизмат интизоми ва қонунчиликка қатъий риоя этиши, порахўрлик ва таъмагирликка қарши муросасиз бўлиши лозимлиги хусусида сўз борди.

Ички ишлар вазирлигининг амалдаги буйруқлари талабларига сўзсиз риоя этиш шартлиги таъкидланиб, бу бўйича чора-тадбирлар белгилаб олинди.

Text to speech