16 Май 2024 йил 2322

Самарқанд вилояти ИИБ бошлиғи полковник Раҳмат Маматов Нуробод туманида жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш, хизмат интизоми, қонунчиликни мустаҳкамлаш борасида йиғилиш ўтказди

Самарқанд вилояти ИИБ бошлиғи полковник Раҳмат Маматов Нуробод туманида жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш, хизмат интизоми, қонунчиликни мустаҳкамлаш борасида йиғилиш ўтказди.

Йиғилишда Бошқарма бошлиғи ички ишлар органлари ходимлари учун яратилган шароитлар, профилактика инспекторларининг иш юкламаси, жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш, ҳудудларнинг криминоген вазиятидан келиб чиқиб, профилактик ишлар кўламини кенгайтириш, хизмат самарадорлигини ошириш каби масалаларга тўхталиб ўтди.

Бугун туманнинг айрим ҳудудларидаги жиноятларнинг ошганлиги, уларнинг ўз вақтида олди олинмаганлиги танқид остига олинди.

Шунингдек, пробация хизмати ҳисобида турган шахслар билан ишлаш, йирик бозорлар, савдо марказлари ҳамда аҳоли гавжум жойларда содир этилаётган жиноят ва маъмурий ҳуқуқбузарликлар, жамоат тартибини сақлаш ва хавфсизликни таъминлаш, содир этилаётган қонунбузарликларга имкон бераётган шарт-шароитларни бартараф этиш бўйича ҳам ўз фикр мулоҳазаларини билдириб ўтди.

Танқидий-таҳлилий руҳда ўтган йиғилиш сўнгида бир қатор раҳбар ва ходимларга интизомий таъсир чоралари қўлланилиб, хизмат интизоми ва қонунчиликка амал қилиш борасида керакли маслаҳат ва тавсиялар берилди.

Навбатчилик қисми

102

Ишонч телефони

1102

© 2025. Барча хуқуқлар химояланган
Сайт материалларидан фойдаланилганда www.samviib.uz сайти кўрсатилиши шарт
Сайт яратувчиси: Online Service Group
Text to speech

Саҳифадаги хатолар бўйича манзил:

Матн хато билан:

Сизнинг изохингиз ёки тўғри версия: