Самарқанд вилояти ИИБ бошлиғи полковник Раҳмат Маматовнинг ички ишлар органларининг тезкор хизмат ходимларига табриги
Ички ишлар соҳасида хизмат қилиш икки карра масъулият, ҳушёрлик демакдир. Айниқса, тезкор-қидирув соҳаси ходимларининг машаққатли, заҳматли меҳнатларини ҳар қанча эътироф этсак арзийди. Юртимизда тинчлик, осойишталикни таъминлаш, жиноятчиликликнинг барча турларига қарши курашишда ушбу йўналишдаги ходимларнинг ҳиссаси беқиёс.
Бугун тезкор-қидирув хизмати ходимлари тизимдаги ислоҳотларга хамоҳанг хизмат олиб бормоқдаки, натижада Самарқанд вилоятида жиноятчилик сезиларли равишда камайишига эришилганида, ҳудудларда тинчлик, осойишталик ҳукмронлигида намоён бўлади.
Азиз фахрийлар, тезкор-қидирув соҳасида фаолият олиб бораётган қадрли ҳамкасблар!
Сизларни, 5 октябрь - Тезкор-қидирув хизмат ходимлари куни билан самимий муборакбод этаман.
Сизнинг тинчликни таъминлаш йўлидаги ҳар бир бедор тунингиз, фидойилигингиз, қасамёдингизга содиқ ҳолда собитқадам хизмат олиб бораётганингизни юксак қадрлаймиз.
Касбий фаолиятингизда муваффақият, оилавий бахт, мустаҳкам соғлик тилайман.
Юрт ва Ватан равнақи йўлида хизмат қилишдан асло томанг!
Раҳмат Маматов, Самарқанд вилояти ИИБ бошлиғи