Самарқанд вилояти Ички ишлар бошқармаси ҳузуридаги Тергов бошқармаси ташаббуси билан ўтказилган “Хавфсиз ҳаёт учун бирлашайлик!” шиори остидаги “Заковат” интеллектуал ўйинларининг вилоят босқичи якунланди
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024
йил 21 февралдаги “Ўзбекистон - 2030” стратегиясини “Ёшлар ва бизнесни
қўллаб-қувватлаш йили”да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида”ги
Фармони, Ички ишлар вазирининг 2024 йил 9 майдаги фармойиши ҳамда ИИВ
ҳузуридаги Тергов департаментининг 2024 йил 14 майдаги кўрсатмасига асосан Ички
ишлар вазирлиги томонидан оталиққа олинган бир миллион нафар ёшларни
ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ва уларнинг маънавий дунёқарашини юксалтириш
мақсадида тергов бошқармалари ва унинг ҳудудий бўлимлари томонидан жойларда
“Заковат” интеллектуал ўйинлари юқори савияда ўтказилмоқда.
Юқоридагилардан келиб чиқиб, Самарқанд
вилояти ИИБ бошлиғининг 2024 йил 17 майда фармойиши қабул қилинди ҳамда вилоятнинг барча шаҳар-туманларида оталиққа олинган ёшлар иштирокида
“Заковат” интеллектуал ўйинлари ўтказилди. Ўйинларда вилоятда мавжуд бўлган маҳаллаларда 14 ёшдан 30
ёшгача бўлган ҳуқуқ-тартибот идоралари оталиғига олинган ёшлар иштирок этди.
Мазкур “Заковат” интеллектуал ўйинининг шаҳар-туманларда
ўтказилган мусобақаларида ғолибликни қўлга киритган жамоалар ўртасида
беллашувнинг вилоят босқичи бўлиб ўтди.
Ўтказилган интеллектуал ўйин тортишувлар ва ҳаяжонли дақиқаларга бой
бўлди. Унда ҳар бир иштирокчи ўз жамоасининг ғолиб бўлиши учун бор имкониятини
ишга солди. Баҳс-мунозарали жараёнлар ҳакамлар ҳайъати томонидан диққат билан
кузатиб борилди ва улар муносиб баҳоланди.
Интеллектуал ўйин якунига кўра жамоалар билим ва савиясига қараб фахрли ўринларга лойиқ топилди. Ғолиб жамоа ташкилотчилар томонидан диплом, пул мукофоти ва эсдалик совғалари билан тақдирланди ҳамда мазкур мусобақанинг республика босқичида иштирок этиш учун йўлланмани қўлга киритди.