15 Май 2024 йил 1190

Самарқанд шаҳри бўйича ИИО ФМБ томонидан гиёҳвандлик моддаларини сақлаб келаётган шахс қўлга олинди

Самарқанд шаҳри бўйича ИИО ФМБ 2-сонли ИИБ ходимлари томонидан олинган тезкор маълумотларга асосан, Самарқанд шаҳар “Кўл” МФЙда яшовчи 1987-йилда туғилган Г.П.нинг яшаш уйи ва ёрдамчи хўжаликлари кўздан кечирилганда 4 туп “каннабис” ҳамда 2 килограмм 317 грамм “марихуана”  гиёҳвандлик моддаларини сақлаб келаётганлиги аниқланиб, расмийлаштирилди.


Ҳозирда ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

Text to speech