3 Апрел 2024 йил 1240

Самарқанд вилояти ИИБ бошлиғи полковник Раҳмат Маматов Хонназар маҳалласи еттилиги билан учрашди

Самарқанд вилояти ИИБ бошлиғи полковник Раҳмат Маматов Хонназар маҳалласи еттилиги билан учрашди.

Вилоят Ички ишлар бошқармаси бошлиғи, 3-сектор раҳбари, полковник Раҳмат Маматов Қўшработ туманида бўлиб, Хонназар маҳалласи еттилиги билан учрашди. Қайд этилдики, одамларнинг дарду ташвиши, муаммолари дастлаб маҳаллада ечим топиши керак.

Маҳалла раиси кичик маъмурий ҳудуднинг етакчиси. Аҳолининг имкониятларини ўрганиб, хонадонбай ишлашни йўлга қўйиши, ҳамкорликда саъй-ҳаракат олиб бориши зарур.

Маҳалла мутасаддиларига ўзини-ўзи бошқариш органида криминоген вазиятни яхшилаш, жиноячилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш, аҳолининг бандлигини таъминлаш, қайнона-келин муносабатларини яхшилашда аниқ механизмлар асосида ишлаш юзасидан тушунчалар берилди.

Зеро, халқ билан мулоқот, уларнинг дарду ташвишини тинглаш асносида мушкулини осон қилиш мамлакатимизнинг равнақига, юртдошларимизнинг фаровон ҳаёт кечиришларини таъминлашда муҳим омил бўлади.

Text to speech