28 Апрел 2024 йил
1159
Самарқанд вилоят ички ишлар бошқармаси бошлиғи,3-сектор раҳбари Раҳмат Маматов Пастдарғом тумани "Гўзалкент" маҳалласида "обод хонадон, обод кўча, обод маҳалла" тамойили асосида амалга оширилаётган ишлар билан танишди
Самарқанд вилоят ички ишлар бошқармаси бошлиғи,3-сектор раҳбари Раҳмат Маматов Пастдарғом тумани "Гўзалкент" маҳалласида "обод хонадон, обод кўча, обод маҳалла" тамойили асосида амалга оширилаётган ишлар билан танишди.
Жараёнлар асносида ишни тезкор ва сифатли ташкил этишга аҳамият қаратиш зарурлиги қайд этилди.
-Одамлар биздан рози бўлиши керак. Ишда унум ва сифат муҳим. Йўллар равон бўлса, электр таъминоти, газ, сув масаласидаги муаммолар бартараф этилса аҳолининг бугунидан мамнунлиги ортади,-деди бошқарма бошлиғи.
Ҳудудда қурилиш, бунёдкорлик кўламини яхшилаш борасида туман мутасаддиларига кўрсатма ва топшириқлар берилди.