Самарқанд вилоят ИИБга Исроил давлатининг Ўзбекистондаги элчихонаси консули Лирон Мизраҳи Унгер хоним ташриф буюрди
Ўзбекистон ва Исроил ҳукуматлари ўртасидаги ўзаро мустаҳкам илиқ муносабатлар асносида ҳамкорлик тобора юксалмоқда. Шу муносабат билан, бугун Самарқанд вилоят ИИБга Исроил давлатининг Ўзбекистондаги элчихонаси консули Лирон Мизраҳи Унгер хоним ташриф буюрди.
Учрашувда Ўзбекистон мустақиллигининг дастлабки кунларидан бошлаб мамлакатлар ўртасида дўстона мулоқот ўрнатилгани, ҳамкорлик муносабатлари изчил ривожланаётгани ҳамда кўп қиррали алоқалар кенгайиб бораётгани таъкидланди.
Музокаралар давомида сайёҳлар хавфсизлиги борасида ўзаро ҳамкорликнинг истиқболли йўналишлари муҳокама қилинди. Шунингдек, меҳмонлар "Хавфсиз шаҳар" ва "Хавфсиз туризм" концепциялари доирасида вилоят ИИБда барпо этилган замонавий "Ситуацион
марказ", хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси навбатчилик қисми фаолияти имкониятларидан фойдаланган ҳолда жиноятчиликка қарши курашиш бўйича амалга оширилаётган ишлар, ходимлар учун яратилган шароитлар билан таништирилди.
Шу билан бирга, ташриф жараёнида меҳмонга Самарқанднинг туристик обектларида хавфсизликни таъминлаш амалиёти намойиш қилинди. Учрашув якунида ўзаро ҳамкорликнинг кейинги истиқболлари белгиланиб, келгусидаги режалар юзасидан фикр алмашинилди.