Самарқанд вилояти ИИБ бошлиғи, полковник Раҳмат Маматов томонидан Жомбой туманида содир этилган жиноятлар муҳокамаси ўтказилди
Самарқанд вилояти ИИБ бошлиғи, полковник Раҳмат Маматов томонидан Жомбой туманида содир этилган жиноятлар муҳокамаси ўтказилди.
Унда вилоят ИИБ бошлиғи бугун жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, унга қарши курашишда давлат органлари ходимлари билан бир қаторда ҳар бир фуқаро бу борада ўзининг масъуллигини ҳис этиши лозимлиги ҳақида гапирди.
Муҳокамада туман сектор раҳбарлари, айбланувчи ва жабрланувчининг қариндошлари, маҳалла аҳли ва кенг жамоатчилик вакиллари, имом хатиблар, нуронийлар иштирок этди.
Муҳокама давомида бугун маҳаллабай, хонадонбай ишлаш кенг кўламда йўлга қўйилган бўлсада бу турдаги жиноятлар ҳамон учраётганлиги қаттиқ танқид остига олинди.
Тадбирда сўз олганлар мазкур ҳолатларни мисол келтирар экан, шу юртда яшаётган ҳар бир шахс жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишга ўзини масъул деб ҳисоблаши лозимлигини эслатиб ўтди.
Муҳокама сўнгида қилиниши лозим бўлган вазифалар раҳбарлар назоратига олинди.