Самарқанд вилояти Ички ишлар бошқармаси шахсий таркиби билан навбатдаги “Маънавият ва маърифат” дарси ўтказилди
Самарқанд вилояти Ички ишлар бошқармаси шахсий таркиби билан навбатдаги “Маънавият ва маърифат” дарси ўтказилди,
Унда барча шахсий таркиб ҳамда бошқарма бошлиғи ўринбосарлари иштирок этди.
“Ўзбекнинг туркман шоири” номли мавзуда ўтказилган дарс давомида шоир Махтумқули ҳақида сўз борди. Адибнинг қолдирган бой мероси ҳамда ёзган асарлари маърузачи томонидан шарҳлаб берилди.
Шундан сўнг, Тиббиёт бўлими шифокори юқумли инфекциялар ва улардан эҳтиёт бўлиш лозимлиги борасидаги ўз билим ва тушунчалари билан ўртоқлашди.
Шахсий таркибга эълон ва янгиликлар етказилиб, лавозимга тайинланган ходимлар таништирилди.
Коррупциянинг олдини олиш бўйича ўтказилаётган “Долзарб 10 кунлик” тадбирлари доирасида ходимларга йўриқномалар берилиб, шу ҳақда видеоролик намойиш этилди.
“Маънавият ва маърифат” дарси сўнгида барча ходимлар ва уларнинг фарзандлари учун “Китоблар ярмаркаси” ҳам ташкил этилди.