3 Апрел 2024 йил 1298

Самарқанд вилояти ИИБ бошлиғи полковник Раҳмат Маматов Қўшработ тумани ИИБда жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш, хизмат интизоми, қонунчиликни мустаҳкамлаш борасида йиғилиш ўтказди

Самарқанд вилояти ИИБ бошлиғи полковник Раҳмат Маматов Қўшработ тумани ИИБда жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш, хизмат интизоми, қонунчиликни мустаҳкамлаш борасида йиғилиш ўтказди.

Йиғилишда ИИО ходими хизмат вақтида белгиланган тартиб ва меъёрларга амал қилиши, ҳар қандай вазиятда ҳам ўз хизмат вазифасига садоқат билан ёндашиши лозимлиги ҳақида сўз борди.

Бошқарма бошлиғи ички ишлар органлари ходимлари учун яратилган шароитлар, профилактика инспекторларининг иш юкламаси, жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш, ҳудудларнинг криминоген вазиятидан келиб чиқиб, профилактик ишлар кўламини кенгайтириш, хизмат самарадорлигини ошириш каби масалаларга тўхталиб ўтди.

Бугун туманнинг айрим ҳудудларидаги жиноятларнинг ошганлиги, уларнинг ўз вақтида олди олинмаганлиги танқид остига олинди.

Шунингдек, пробация хизмати ҳисобида турган шахслар билан ишлаш, йирик бозорлар, савдо марказлари ҳамда аҳоли гавжум жойларда содир этилаётган жиноят ва маъмурий ҳуқуқбузарликлар, жамоат тартибини сақлаш ва хавфсизликни таъминлаш, содир этилаётган қонунбузарликларга имкон бераётган шарт-шароитларни бартараф этиш бўйича ҳам ўз фикр мулоҳазаларини билдириб ўтди.

Танқидий-таҳлилий руҳда ўтган йиғилиш сўнгида бошқарма бошлиғи томонидан ходимларга хизмат интизоми ва қонунчиликка амал қилиш борасида керакли маслаҳат ва тавсиялар берилди.

Text to speech