23 Апрел 2024 йил 355

Самарқанд вилояти ИИБ жамоаси “Аждодлар изидан” интеллектуал ўйинининг ғолиби

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Самарқанд вилоят Кенгаши ҳамда ҳамкор ташкилотлар билан “Аждодлар изидан” интеллектуал ўйинининг ҳудудий босқичи бўлиб ўтди.

Танловда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар, Мудофаа, Фавқулодда вазиятлар вазирликлари  Божхона қўмитаси, Миллий Гвардия ходимлари ва ДХХ Чегара қўшинлари ҳарбий хизматчилари иштирок этишди.

Мусобақа якунига кўра, учинчи ўринни Оқдарё тумани ИИБ жамоаси, иккинчи ўринни Самарқанд вилоят Божхона бошқармаси жамоаси ва фахрли биринчи ўринни Самарқанд вилояти ИИБ жамоаси қўлга киритди.

Ғолиблар диплом ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.

Эндиликда жамоа Республика миқёсида вилоят шаънини ҳимоя қилади.

Самарқанд вилояти  ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech