Самарқанд вилояти ИИБ бошлиғи Раҳмат Маматов олис ҳудудлардан бири бўлган Қўшработ тумани ёшлари билан учрашди
Самарқанд вилояти ИИБ бошлиғи Раҳмат Маматов олис ҳудудлардан бири бўлган Қўшработ тумани ёшлари билан учрашди.
Уларнинг фикр-мулоҳазалари, мурожаат ва таклифларини тинглади. Эркин мулоқот давомида ёшларга яратилаётган имконият ва шароитлар алоҳида таъкидланди. Мамлакатимиз суянчи бўлган ўғил-қизларни таълим олишдан тўхтамаслик, мунтазам билим кўникмаларини ривожлантириб боришга даъват этди.
Ёшларнинг бандлик, ички ишлар органларига ишга кириш, кредит олиш, спорт майдончаси қуришда амалий ёрдам бериш каби масалалардаги савол ва мурожаатлари эшитилди. Билдирилган ҳар бир таклифлар ўрганилиб, босқичма-босқич ижобий ҳал этиш, ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш ва бандлигини таъминлаш борасида вазифалар белгилаб олинди.
Бошқарма бошлиғининг ёшлар билан бу йўналишдаги учрашувлари мунтазам ўтказилиши режалаштирилган.