26 Март 2024 йил 628

Самарқанд вилояти ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси, унинг қуйи тузилмалари ходимлари иштирокида фуқаролар мурожаатларини кўриб чиқиш, уларни ижобий ҳал қилиш, шунингдек қонунчиликни мустаҳкамлаш, ижрочилик интизоми бўйича йиғилиш ўтказилди

Самарқанд вилояти ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси, унинг қуйи тузилмалари ходимлари иштирокида фуқаролар мурожаатларини кўриб чиқиш, уларни ижобий ҳал қилиш, шунингдек қонунчиликни мустаҳкамлаш, ижрочилик интизоми бўйича йиғилиш ўтказилди.

Уни Тергов бошқармаси бошлиғи полковник Музаффар Раҳматуллаев бошқарди.

Мурожаатларни тинглаш ва муаммоларни бартараф этиш борасида ходимлар олдида турган бурч ва мажбуриятларга тўхталиб, уларнинг ўз вақтида ва виждонан бажаришга эътибор қаратди.

Шаҳар-туманлардаги мазкур жараёнлар билан боғлиқ ҳар бир ҳолат, ютуқ ва камчиликлар таҳлил этилди.

Унда ходимларнинг ўз ишига муносабати, хизмат вазифасига масъулият билан ёндашиши лозимлиги таъкидланди.

Бўлиб ўтган йиғилиш давомида келтириб ўтилган танқид ва таҳлилдан барча ходимлар ўзларига тегишли хулосалар чиқариб олишди.

Text to speech