3 Июн 2024 йил 1181

Самарқанд вилояти ИИБда ИИВ Академиясини тамомлаб, вилоят ИИБ ва унинг қуйи тизимларида хизмат фаолияти олиб бораётган ёш ходимлар билан учрашув ўтказилди

Самарқанд вилояти ИИБда ИИВ Академиясини тамомлаб, вилоят ИИБ ва унинг қуйи тизимларида хизмат фаолияти олиб бораётган ёш ходимлар билан учрашув ўтказилди.

Унда ИИБ ИИВ Академияси масъуллари, ИИБ раҳбарияти ҳамда ИИВ ШХББ Самарқанд вилояти бошқармаси раҳбар ходимлари иштирок этди.

Учрашувда ёш ходимлар томонидан содир бўлиши мумкин бўлган салбий ҳолатларнинг олдини олиш ҳамда жиноят ва ҳуқуқбузарликларни камайтиришда эътибор қилиниши лозим бўлган жиҳатларга урғу берилди.

Ёш ходимларнинг хизмат фаолияти давомида хизмат интизомига ва қонунчиликка амал қилиши ҳам айтиб ўтилди. Бугун улар олдида турган энг устувор вазифалар қайси жараёнларда намоён бўлиши тушунтирилди.

Бу йўналишдаги тадбирларни ўтказишдан мақсад, ИИВ Академиясини тамомлаган ёш ходимларнинг хизмат жараёнларида адолатли ва ҳалол бўлиши, хизмат интизоми ва қонунчиликка амал қилиши, бир сўз билан айтганда ички ишлар органларида “Ватанга ва халққа садоқат билан хизмат қилиш – олий бурчимиз” шиори остида самарали хизмат олиб боришини уларга етказишдан иборатдир.

Шунингдек, масъулларга вилоят ИИБда ходимлар учун яратилган шароитлар, вазиятлар маркази таништирилди.

Text to speech