25 Апрел 2024 йил 1115

Тергов сифатини янада оширишга қаратилган устувор вазифалар белгилаб олинди

Самарқанд вилояти ИИБ бошлиғи ўринбосари Музаффар Рахматуллаев раислигида Тергов бошқармаси ҳамда унинг қуйи бўлинмалари томонидан ўтган 2024-йил 3 ойида амалга оширилган ишлар ва йўл қўйилган камчиликлар таҳлилига бағишланган йиғилиш ўтказилди.

Йиғилишда ходимларнинг хизмат фаолияти давомида эришган ижобий натижалари ҳамда хизмат фаолияти давомида йўл қўйган хато ва камчиликлари танқидий муҳокама қилинди. Шунингдек, келгусида тергов сифатини янада оширишга қаратилган устувор вазифалар белгилаб олинди.

Якунда ижобий кўрсаткичларга эришиб, ҳамкасбларига ўрнак бўлиб келаётган ходимлар вилоят ИИБ бошлиғининг ташаккурномаси ҳамда пул мукофотлари билан тақдирландилар.

Text to speech