4 Сентябр 2024 йил 58

Ўқув семинари ўтказилди.

Самарқанд вилояти прокурорининг биринчи ўринбосари С.Базаров иштирокида Ўзбекистон  Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгаши томонидан “Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари  томонидан депутатларни дахлсизлик  ҳуқуқидан маҳрум қилишга оид масалани кўриб чиқиш тартибини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги Қарор ва мазур қарор  билан тасдиқланган намунавий тартиб юзасидан ўқув семинари ўтказилди.

Семинарда вилоят прокуратураси тезкор ходимлари, Департаментнинг вилоят бошқармаси ва туман-шаҳар бўлимлари суриштирувчилари ва терговчилари, вилоят ИИБ ҳузуридаги тергов бошқармаси терговчилари, туман-шаҳар студияларидан прокурор ўринбосарлари ва терговчилари, ҳудудий ИИБ терговчилари иштирок этишди.

Иштирокчиларга малакали прокуратура ходимлари томонидан мавзуга доир масалалар юзасидан тушунтиришлар берилди.

Text to speech