23 Октябр 2024 йил 26

Ўзбекистон Республикаси ИИВ масъуллари ва вилоят ИИБ мутасадди ходимлари Пахтачи туманида бўлиб, соҳа фахрийлари ҳолидан хабар олишди

Ўзбекистон Республикаси ИИВ масъуллари ва вилоят ИИБ мутасадди ходимлари Пахтачи туманида бўлиб, соҳа фахрийлари ҳолидан хабар олишди. 


Узоқ йиллар тизимда самарали фаолият олиб бориб, жиноят ва турли ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, тинчлик ва осойишталикни таъминлашда ташаббускорлик кўрсатган фахрийлар 25-октябр - Ички ишлар органлари ходимлари куни билан қизғин табрикланди. 


Ўзаро суҳбатларда соҳа фахрийлари ўзлари ишлаган йиллардаги хотираларни ёдга олишди. Бугун ички ишлар соҳасида яратилган имкониятлар, ходимларга берилаётган имтиёз ва қулайликлар эътироф этилди.  


Ёш ходимларга юрт ва Ватан равнақи йўлида, қасамёдига содиқлик билан хизмат қилиши лозимлиги қайд этилди. 


Байрам муносабати билан соҳа фахрийларига вилоят ички ишлар бошқармаси бошлиғининг ташаккурнома ва эсдалик совғалари топширилди.

Text to speech