14 Июн 2024 йил 2375

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Самарқанд академик лицейининг навбатдаги битирувчиларига диплом топшириш маросими бўлиб ўтди

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Самарқанд академик лицейининг навбатдаги битирувчиларига диплом топшириш маросими бўлиб ўтди.

Тадбирда Самарқанд вилоят ички ишлар бошқармаси раҳбарияти, жамоат ташкилотлари, битирувчилар ва уларнинг ота-оналари ҳамда лицей педагог ходимлари иштирок этди.

Жорий йил академик лицейни 202 нафар ўқувчилар тамомлаб, мустақил ҳаётга учирма қилинмоқда. Ўқиш давомида барча фанларни аъло баҳоларга ўзлаштирган, намунали хулқи ва жамоат ишларидаги фаоллиги билан тенгдошларига ўрнак бўлган 1 нафар ўқувчига олтин медаль берилди. Ўзининг билими, интизоми ҳамда тиришқоқлиги билан устозларининг ўгитларига қатъий амал қилган 16 нафар битирувчиларга имтиёзли дипломлар тантанали равишда топширилди.

Сўзга чиққанлар битирувчиларни табриклаб, мазкур битирувчи курс ўқувчиларининг ўқиш жараёнида Республика миқёсидаги спорт мусобақалари ҳамда фан олимпиадаларида, турли кўрик-танловлар ҳамда жамоат ишларида ўзларини ҳар томонлама ижобий жиҳатдан қобилиятларини намоён қилиб келганлигини эътироф этди.

Шунингдек, раҳбарият барча битирувчиларни, уларнинг ота-оналарини ва педагог ходимларини вилоят Ички ишлар бошқармаси номидан табриклаб, барча битирувчиларни келажакда танлаган олий таълим муассасаларига ўқишга кириб, устозлари ва ота-оналарининг олдидаги маъсулиятли вазифаларини уддалашига ишонч билдирди.

Text to speech