18 Апрел 2024 йил
1099
Жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш борасидаги устувор вазифалар муҳокама қилинди
Самарқанд вилояти Ички ишлар бошқармаси раҳбарияти ҳузурида Пастдарғом ва Нарпай тумани ИИБларида жорий йил 3 ойи давомида амалга оширилган ишлар йўл қўйилган камчиликлар, шахсий таркиб ўртасида хизмат интизоми ва қонунчиликка риоя этиш ҳолатлари муҳокама қилинди.
Жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш борасида маҳаллаларда амалга оширилган ишлар ҳисоботи тингланди.
Соҳадаги долзарб масалалар, йўл қўйилаётган хато-камчиликлар атрофлича таҳлил қилинди.
Йиғилиш доирасида соҳадаги устувор вазифалар, белгиланган режалар ижросига ҳам тўхталиб ўтилди.
Хизматида юқори натижаларга эришган ходимлар ташаккурнома ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.