1 Сентябр 2025 йил 182

Янги ўқув йили олдидан хавфсизлик чоралари белгиланди

Жорий йил 2 сентябрь куни Республикамизнинг барча ҳудудларида янги ўқув йили бошланиши муносабати билан таълим муассасаларида “Билимлар куни” тадбирлари ўтказилиши белгиланган.

Шу муносабат билан Каттақўрғон тумани ҳокимлигида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди.

Йиғилишда туман ҳокими, туман ИИБ бошлиғи ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ҳамда ҳамкор ташкилотлар раҳбар ва ходимлари иштирок этди.

Тадбирда янги ўқув йили бошланиши муносабати билан ўтказиладиган “Билимлар куни” байрам тадбирларини муносиб ўтказиш, фуқаролар ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш масалалари атрофлича муҳокама қилинди.

Шунингдек, таълим муассасалари ва тадбирлар ўтказиладиган жойларда хавфсизлик чораларини кучайтириш, тартиб-интизомни таъминлаш ҳамда бошқа долзарб вазифалар юзасидан масъул раҳбарларга аниқ топшириқлар берилди.

Text to speech