1 Сентябр 2025 йил 190

Пастдарғом туманида Билимлар куни муносабати билан хавфсизлик чоралари кучайтирилди

Билимлар кунини муносиб нишонлаш ва таълим муассасаларида тартиб-интизом ҳамда хавфсизликни таъминлаш мақсадида Пастдарғом туманида йўриқнома машғулоти ўтказилди.

Тадбирда туман Ички ишлар бўлими ва Фавқулодда вазиятлар бўлими раҳбарлари, шунингдек, Ҳуқуқ-тартибот идоралари шахсий таркиби иштирок этди. Машғулот доирасида мактаблардаги тартибот, йўл ҳаракати хавфсизлиги, ёнғин ва бошқа фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш чоралари муҳокама қилинди.

Шунингдек, хизматга жалб этилган куч ва воситаларнинг тайёргарлиги кўздан кечирилиб, ходимларга амалий кўрсатмалар берилди. Таълим муассасалари атрофида қўшимча назорат постлари ташкил этилиб, болаларнинг хавфсиз ҳаракатланиши учун йўлларни тартибга солиш вазифалари юклатилди.

Масъул идоралар томонидан амалга оширилаётган мазкур чора-тадбирлар Билимлар кунини кўтаринки руҳда ва хавфсизлик қоидаларига тўлиқ риоя этилган ҳолда ўтказишга хизмат қилмоқда.

Text to speech