20 Июн 2024 йил 2055

1 килограмм “опий” гиёҳвандлик моддасини 150 миллион сўмга сотаётган шахс қўлга олинди

Ургут тумани Чеп маҳалласида яшовчи 47 ёшли шахс 1 кг. “Опий” гиёҳвандлик моддасини 150.000.000 сўмга сотаётганлиги тўғрисида тезкор ходимлар томонидан маълумот олинган.

Шунга асосан жорий йил 17 июнь куни Самарқанд вилояти ИИБ Тезкор-қидирув хизмати ходимлари томонидан Самарқанд шаҳар Супер қўрғони ҳудудида тезкор тадбир ўтказилди.

Ушбу фуқаро харидорга 1 кг опийни 150.000.000 сўмга сотаётган вақтида, далилий ашёлар билан қўлга олинди.

Олиб борилган суриштирув ишлари давомида ушбу шахснинг вақтинчалик яшаш манзилининг ётоқхонасидан гашиш ва экстрацион опийни сақлаб келаётганлиги ҳам маълум бўлди.

        Ушбу моддалар ўткир ҳидли соф вазни 2.7 грамм “Гашиш” ва 0.8 грамм “Экстрацион опий” эканлиги аниқланди ва ашёвий далил сифатида ҳужжатлаштириб олинди.

Тўпланган ҳужжатлар Самарқанд вилояти ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармасига топширилди. Мазкур ҳолат юзасидан суриштирув ишлари давом этмоқда.

Text to speech