30 Сентябр 2021 йил 447

“1 октябрь – Ўқитувчи ва мураббийлар куни”. Байрам муносабати билан Пастдарғом тумани ИИБ жамоаси ички ишлар органларининг фахрийларини табриклашди

“1 октябрь – Ўқитувчи ва мураббийлар куни”

Ёши улуғ инсонлар, устоз-мураббийларга ҳурмат-эҳтиром кўрсатиш халқимизнинг асрий қадриятларидан саналади. Бу анъана мамлакатимизда нишонланадиган байрамлар арафасида янада яққолроқ намоён бўлади.

Пастдарғом тумани ИИБ жамоаси ҳам «Ўқитувчи ва мураббийлар куни» байрами арафасида фахрий ходимлар ҳолидан хабар олиш мақсадида бир гуруҳ фахрийлар хонадонига бориб, байрам билан табриклашди. Фахрийларга Бошқарма бошлиғининг байрам табриги етказилиб, совғалар улашилди.

Бу каби тадбирлар вилоятнинг барча шаҳар-туман ИИБ лари ҳамда соҳавий хизматларида давом этмоқда.

Самарқанд вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech