13 Январ 2024 йил 1363

14 январт – Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан Самарқанд вилоятида байрам тадбирлари ўтказилди

Сана муносабати билан ташкил этилган тадбирлар Амир Темур мақбарасини зиёрат қилишдан бошланди. Сохибқирон Амир Темур ҳаққига Қуръон тиловат қилинди.

Шундан сўнг, вилоят ҳокимлиги, ҳарбийлар, ҳуқуқ-тартибот идоралари, давлат ва жамоат ташкилотлари раҳбарлари, меҳнат фахрийлари, ёшлар, кенг жамоатчилик вакиллари иштирокида Амир Темур ҳайкали пойига гул қўйиш маросими ўтказилди.

Байрам тадбирлари давом этмоқда.

Text to speech