7 Сентябр 2024 йил 64

17 нафар фуқаронинг 20 та турли масалалардаги мурожаатлари кўриб чиқилди

Самарқанд вилояти ИИБ бошлиғи полковник Раҳмат Маматов томонидан Самарқанд шаҳридаги Ёшлар маркази биносида фуқаролар учун навбатдаги сайёр қабул ўтказилди.

Қабул давомида 17 нафар фуқаронинг 20 та турли масалалардаги мурожаатлари кўриб чиқилди.

Мурожаатчилардан тегишли тартибда аризалар қабул қилиниб, ҳуқуқий маслаҳатлар берилди.

Қўшимча ўрганиш талаб этиладиган мурожаатлар юзасидан соҳавий хизмат раҳбарларига зарурий кўрсатма ва топшириқлар берилиб, ижроси алоҳида назоратга олинди.

Шунингдек, 2 нафар юртдошларимизга Ўзбекистон фуқаролиги, бир гуруҳ ёшларга ID-карталари топширилди.

Text to speech