18 Октябр 2024 йил 585

18-октябр — Самарқанд шаҳар куни

18-октябрь — Самарқанд шаҳар куни тадбири эрта тонгдан Амир Темур мақбарасида Қуръон тиловати билан бошланди.

Сўнгра вилоят ва шаҳар раҳбарлари, ҳуқуқ-тартибот ходимлари ҳамда жамоатчилик иштирокида Амир Темур ҳайкали пойига гул қўйиш маросими ўтказилди.

Асосий байрам тадбирлари Алишер Навоий номидаги марказий истироҳат боғи ва шу ном билан аталувчи кўчада ўтказилади. Байрам муносабати билан мазкур боғдан турли хил кўргазма ва саҳна дастурлари, мушоира ва спорт мусобақалари ўрин олади.

Сана муносабати билан Абдураҳмон Жомий ва Алишер Навоий ҳайкали олдида “Самарқанд - Шарқ гавҳари” мавзуси доирасида мушоира бўлади. Камол Отатурк кўчасида тайёр ва арзонлаштирилган озиқ-овқат маҳсулотлари ва кундалик эҳтиёж моллари ярмаркаси ташкил этилади.

Шу билан бирга, бугун  «Мўъжиза» амфитеатрида соат маданий консерт дастурлари бўлиб ўтади.

Шунингдек, Самарқанд шаҳри куни муносабати билан бир қатор маҳалла, корхона ва ташкилотларнинг янги бинолари ва савдо дўконлари фойдаланишга топширилади.

Text to speech