“2024-йил – Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили”
“2024-йил – Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили” дея эълон қилинганлиги муносабати билан ички ишлар органларида бир миллион нафар ёшлар билан ишлаш тизими самарадорлигини ошириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг тегишли буйруғи қабул қилинган.
Самарқанд вилояти ИИБ бошлиғи ўринбосари подполковник Хондамир Умаров мазкур ишларга масъул раҳбар ва ходимлар билан йиғилиш ўтказди.
Йиғилиш танқидий-таҳлилий руҳда бўлиб ўтди.
Бугун ёшлар билан ишлаш, уларнинг муаммоларини ўрганиш ва ижобий ҳал қилиш долзарб масала эканлиги таъкидланди. Мазкур йўналишдаги ишлар кўламини янада кенгайтириш, ёшлар билан мунтазам учрашувлар ташкил этиш лозимлиги ҳам айтиб ўтилди.
Йиғилиш якунида “Ёшларни оталиққа олиш” электрон тизимини доимий юритиб бориш ҳамда шаҳар-туман ИИБлари вояга етмаганлар ва ёшлар билан ишлаш бўйича катта инспекторларининг моддий-техник базасини яхшилаш ва зарурий техник жиҳозлари билан таъминлаш мақсадида компьютер жиҳозлари топширилди.