2 Сентябр 2025 йил
114
Ички ишлар вазирлиги оталиғига олинган Оқдарё туманидаги 24-сонли умумтаълим мактабида “Билимлар куни” муносабати билан тантанали тадбир бўлиб ўтди
Тадбирда мактаб ва туман таълим тизими раҳбар-ходимлари сўз олиб, янги ўқув йили билан мактабнинг барча ўқувчиларини табриклади. Шунингдек, ўқувчилар учун яратилган шарт – шароитлар ҳамда ички тартиб – қоидалар билан барча иштирокчиларни таништириб ўтди.
Тадбирда ИИВ ҳамда вилоят ИИБ масъуллари ҳам иштирок этиб, ўқувчиларни юксак ватанпарварлик ва маънавий-ахлоқий фазилатларга эга бўлиши лозимлигини таъкидлади.
Ўқувчиларнинг белгиланган тартиб ва меъёрларга амал қилиши ҳамда мактаб шаъни учун курашиш ҳар бир ўқувчининг бурчи эканлиги ҳам таъкидланди.
Янги ўқув йили олдидан ўтказилган тадбир, болажонларни келгусида аъло баҳоларга ўқиб, юрт шаъни ва қадр-қимматини ҳимоя қилишига бўлган масъулиятини янада оширди, десак хато бўлмайди.