25 Октябр 2025 йил 164

25 октябрь – Ички ишлар органлари ходимлари куни муносабати билан байрам табриги

Ҳурматли ички ишлар органлари ходимлари!

Азиз фахрийлар!

Сизларни барчамиз учун қадрли бўлган касб байрами 25 октябрь – Ички ишлар органлари ходимлари куни муносабати билан самимий табриклайман!

Юртимиз тинчлик-осойишталигини сақлаш, жамоат тартиби ва фуқаролар хавфсизлигини таъминлашдек олижаноб вазифага ўз ҳаётини бағишлаб келаётган – қадрли ходимлар, ҳарбий хизматчилар, таълим муассасалари профессор-ўқитувчилари, тингловчи-курсантлари, муҳтарам фахрийларимиз ҳамда хизмат бурчини бажариш чоғида ҳалок бўлган ҳамкасбларимизнинг оила аъзоларига чуқур миннатдорлик изҳор этаман.

Давлатимиз раҳбари томонидан сўнгги йилларида барча жабҳаларда бўлгани каби ички ишлар органларида ҳам кенг қамровли ислоҳотлар амалга оширилди. Бунинг натижасида юртимизда тинчлик-осойишталикнинг кафолати бўла оладиган, содиқ, юксак билим ва профессионал кўникмаларга эга ватанпарвар кадрларни ўзида жамлаган янги тизим яратилди.

Азиз ҳамкасблар, Сизлар халқимиз тинчлиги, осойишталиги ва хавфсизлиги учун куну тун хизмат қилмоқдасиз. Ҳар бирингизнинг фидокорона меҳнатингиз, жасоратингиз ва масъулиятингиз туфайли юртимизда тинчлик ва тартиб ҳукм сурмоқда.

Фурсатдан фойдаланиб, Сизларни бугунги қутлуғ байрам билан яна бир бор чин дилдан табриклаб, шарафли фаолиятингиз йўлида – барчангизга мустаҳкам соғлиқ, оилавий бахт, янги муваффақиятлар тилайман.

Тохир Арипов,

Самарқанд вилояти ИИБ бошлиғи, 

генерал-майор

Text to speech