Самарқанд вилояти ИИБ Эксперт-криминалистика бўлими бошлиғининг ўринбосари подполковник Камрон Жабборов “Халқлар дўстлиги” кўкрак нишони билан тақдирланди
Давлатимиз миллий сиёсатининг энг муҳим, устувор йўналишларидан бири барча миллатларнинг равнақи учун тенг шароит ва имконият яратиш, миллатлараро муносабатларни уйғунлаштиришдир.
“30 июль – Халқлар дўстлиги куни” муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонига мувофиқ, бир гуруҳ жамоат арбоблари ва фаоллар давлат мукофотлари билан тақдирланди.
Тақдирланган самарқандликларга вилоят ҳокимлигида “Халқлар дўстлиги” кўкрак нишонини тантанали топшириш маросими ўтказилди.
Тақдирланганлар орасида Самарқанд вилояти ИИБ Эксперт-криминалистика бўлими бошлиғининг ўринбосари подполковник Камрон Жабборов ҳам бор.
Президентимиз таклифи билан бу йил мамлакатимизда биринчи марта ўтказилган “Халқлар дўстлиги куни” диёримизда миллатлараро тотувликни таъминлаш, халқлар ўртасидаги дўстлик ва биродарлик алоқаларини янада мустаҳкамлашга замин яратади.
Самарқанд вилояти ИИБ Ахборот хизмати