38-сонли Манзил колониясидаги шароитлар ва ишлаб чиқариш жараёнлари ўрганилди
Самарқанд вилояти ИИБ бошлиғи полковник Рахмат Маматов Жомбой туманидаги 38-сонли Манзил колониясидаги ишлаб чиқариш жараёнлари билан яқиндан танишди.
Раҳбар томонидан колонияда жазо муддатини ўтаётган шахсларнинг фойдали меҳнатга жалб этилганлиги, иш жараёнларининг аҳволи, шунингдек, уларнинг хавфсизлиги масалалари ўрганилди.
Ходимлар учун яратилган шароитлар, кутубхона, ошхона, учрашув хоналари, ҳудуддаги кузатув камераларининг ишлаш тартиби ҳам кўздан кечирилиб, бу борада бошқарма бошлиғи ўзининг керакли маслаҳат ва тавсияларини берди.
Манзил колонияда жазо муддатини ўтаётган шахсларнинг вақтларини мазмунли ўтиши, улар қайта жиноятга қўл урмаслиги, энг асосийси, ҳаётга тўғри муносабатда бўлиб, жамият учун керакли шахс бўлишига бош мақсад сифатида қаралмоқда.