10 Июн 2023 йил 1042

75 минг АҚШ долларига ҳокимият захирасида бўлган ер майдонини сотмоқчи бўлган шахс қўлга олинди

2023 йил 16 июнь куни ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга фуқаро ариза билан мурожаат қилиб, унда тикувчилик корхонасини ташқил қилиш учун бўш ер майдони излаб юрган вақтида, Тойлоқ туманида яшовчи П.Ф. исмли шахс унинг ишончига кириб, туманнинг Маданият маҳалласи ҳудудида жойлашган ҳокимият захирасида бўлган 0,18 гектар ер майдонини 75 минг АҚШ долларига сотишини ва кейинчалик туман Кадастр бўлимида ишловчи танишлари орқали ҳужжат расмийлаштириб беришини айтиб, олдиндан 15 минг АҚШ доллари миқдоридаги пулларни талаб қилиб келаётганлигини маълум қилиб, унга нисбатан қонуний чора кўришни сўраган.

Самарқанд вилоят ИИБ Тезкор-қидирув хизмати Жиноят қидирув бошқармаси Коррупция ва иқтисодий жиноятларга қарши кураш бўлими Ер ресурсларини талон-торож қилинишига қарши курашиш бўлинмаси, ДХХ вилоят бошқармаси ҳамда Департаментнинг вилоят бошқармаси ходимлари ҳамкорлигида, тезкор тадбир ўтказилиб, П.Ф. ариза муаллифидан 15 минг АҚШ доллари миқдоридаги пулларни олган вақтида ушланган.

Ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари ўтказилмоқда.

 

Самарқанд вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech