8 декабрь – Ўзбекистон Республикаси Конституцияси куни байрами муносабати билан Самарқанд вилояти ИИБ бошлиғи полковник Раҳмат Маматовнинг байрам табриги
Мамлакатимизда Учинчи Ренессанс пойдеворини яратишдек улкан марраларни кўзлаб, ҳаётбахш ислоҳотлар
амалга оширилмоқда. Барча муваффақиятларимизнинг манбаи бўлган Конституциямиз ҳуқуқ ва
эркинликларимиз кафолати, тараққиётимизнинг мустаҳкам пойдевори, келажагимиз асоси эканилигини
ёрқин намоён этиб келмоқда.
Инсон ҳақида ғамхўрлик, унинг қонуний манфаатларини ҳимоя этиш, ҳуқуқларини таъминлаш
Янги Ўзбекистонда асосий тамойилга айланди. Давлат қурилишида Конституция ва қонунлар устувор экан,
мамлакатда тараққиёт, адолат, фаровонлик бўлади. Бу эса, эртанги кунига ишонч билан яшаётган халқимиз
учун жуда муҳимдир.
Қадрли юртдошлар!
Сизларни 8 декабрь Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинган кун билан вилоят Ички
ишлар бошқармаси номидан самимий муборакбод этаман. Янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси
Конституцияси- умуминсоний ғоялар – тенглик, эркинлик, биродарлик, халқлар ва миллатлараро
дўстлик, мамлакат ва дунё барқарорлиги каби энг улуғ ғояларга хизмат қилади.
Юртимиз тинч, Ватанимиз обод, эртамиз нурафшон бўлсин. Хонадонингизга қут-барака,
касбу-корингизга ривож, аҳли оилангизга тану-сиҳатлик тилайман.
Раҳмат Маматов
Вилоят ИИБ бошлиғи, полковник