Баҳорга пайваста дилбар аёлларимиз, азиз ва мўътабар онахонларимиз, лобар қизларимиз байрами муносабати билан ҳар гўшада ўзига хос тантаналар авжида. Хотин-қизлар байрами айнан баҳорнинг илк шодиёнаси сифатида нишонланишида ҳам ўзгача маъно бор. Оила ва жамиятнинг кўрки бўлган аёлларимиз ҳар қанча эъзозга муносиб.
Байрам тадбирида бошқарма раҳбарияти сўз олиб, бугун ўзбек аёллари гўзал шарқона аҳлоқий фазилатлар соҳибаси сифатида нуфузи ошиб, ақл-заковати, шижоати, серқирра меҳнати орқали ҳурмат-эъзозга муносиб бўлаётганлигини эътироф этди.
Тадбир доирасида хизмат фаолияти давомида фидойилик, ташаббускорлик кўрсатган ва юқори натижаларга эришган фаол хотин-қизларга мукофотлар топширилди. Хусусан, 1 нафар аёл ходима “Аъло хизматлари учун” кўкрак нишони билан тақдирланди, 1 нафарига катта лейтенант махсус унвони муддатидан олдин берилди.
6 нафар хотин-қизлар ички ишлар вазирлигининг турли идоравий кўкрак нишони, фахрий ёрлиқ ҳамда эсдалик совғалари билан рағбатлантирилди.
Шунингдек, бошқарма бошлиғининг буйруғи билан соҳада фаолият олиб бораётган хотин-қизлар, ишчи-ходимларга ҳам байрам совғалари тантанали тарзда топширилди.