“Қўл жанги” бўйича мусобақада Самарқанд вилояти ИИБ жамоаси ғолибликни қўлга киритди
Самарқанд вилоятида жорий йил 24сентябрь куни “Динамо” ЖТСЖ вилоят Кенгашининг календар режаси асосида ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари ва ҳарбий хизматчилар ўртасида спортнинг “Қўл жанги” тури бўйича “Динамо” кубоги учун биринчилик мусобақаси бўлиб ўтди.
Беллашувда турли куч тузилмалари жамоалари иштирок этиб, иштирокчилар ўз маҳорати ва жисмоний тайёргарлигини намойиш этдилар. Қизғин ва муросасиз кечган баҳслар якунига кўра, Самарқанд вилояти ИИБ жамоаси 1-ўринни, Миллий гвардия Самарқанд вилояти бошқармаси жамоаси 2-ўринни, Давлат хавфсизлик хизмати 21072-сонли ҳарбий қисми жамоаси 3-ўринни қўлга киритди.
Ғолиб ва совриндор жамоалар диплом ҳамда эсдалик совғалар билан тақдирланди.
Тадбир спорт ва жисмоний тарбияни оммалаштириш, ҳуқуқ-тартибот ва ҳарбий хизматчилар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, шунингдек, ҳамкорлик ва дўстона муносабатларни мустаҳкамлаш мақсадида ўтказилди.