13 Декабр 2023 йил 855

Шаҳар ҳокими профилактика инспекторлари билан учрашди

Самарқанд шаҳар ҳокимлигида ўтказилган учрашувда шаҳар ҳокими, ИИО ФМБ раҳбарияти, маҳаллалардаги профилактика инспекторлари иштирок этишди.

Бугун маҳаллаларда жамоат хавфсизлигини таъминлаш фақатгина профилактика инспекторига ташлаб қўйилмаслиги зарурлиги, бунда белгиланган масъуллар, кенг жамоатчилик вакиллари фаол иштирок этишлари лозимлигини таъкидлаб, ҳар бир маҳалладаги профилактика инспектори ўз хизмат фаолияти билан боғлиқ ҳар қандай масалада нафақат бўлим раҳбарияти, балки ҳокимга ҳам мурожаат қилиб, масалани олиб чиқиши лозимлигини билдирди.

Учрашув давомида намунали хизмат қилиб келаётган профилактика инспекторларига компьютерлар жамланмалари топширилди ва билдирилган фикр-мулоҳазалардан келиб чиққан ҳолда келгуси чора-тадбирлар режаси белгилаб олинди.

Text to speech