Аёл-сизга эъзоз, сизга эҳтиром
Ҳаётимизни назокат ва латофатда тенгсиз, мунис ва муҳтарама аёллар, зебо опа-сингилларимизсиз тасаввур этиб бўлармикан?
Кўнгил хотиржамлиги, хонадон ободлиги, фарзандлар камолоти аёлларимизнинг саранжом-саришталигидан.
Аёлни баҳорга, гулга қиёс қилишади. Аслида эса унинг қалби гулдан ҳам нозик, гулдан-да малоҳатли.
Оламдаги жамики хуш ифорларда аёлнинг нафаси бор. Дунёни гўзалликка бурковчи сеҳргар, борлиққа меҳр-муҳаббат улашувчи меҳридарё зот у.
Аёл гўзалликдир. У қуёшнида уялтирувчи тафтли меҳр.
Тоғларни-да доғда қолдирувчи чексиз ғурур ва бардош. Аёл нажот фариштаси. Мислсиз муҳаббат ва садоқат аёл қалбида мужассам.
Муҳтарама аёллар, дилбар опа-сингиллар, Сизларни 8-март хотин-қизлар куни билан вилоят Ички ишлар бошқармаси жамоаси номидан самимий қутлаймиз.
Хонадонингизга тинчлик, қалбингизга хотиржамлик, касб-корингизга омад ва муваффақиятлар тилаймиз.
Дунёни аёл латофати, хонадонларимизни она алласи бахтиёр этсин. Аёл қалби яхшиликларга ошуфта, меҳр-муҳаббатга пайваста бўлсин.
Раҳмат Маматов,
вилоят ИИБ бошлиғи