7 Октябр 2024 йил 643

Ҳаётдаги муваффақиятларимиз, мамнунлигимиз, ўзаро муносабатларимиз кўп жиҳатдан юзма-юз мулоқотга боғлиқ

Ҳаётдаги муваффақиятларимиз, мамнунлигимиз, ўзаро муносабатларимиз кўп жиҳатдан юзма-юз мулоқотга боғлиқ. 

Давлат органлари раҳбарларининг халқ билан учрашиши, мулоқот қилиши фуқароларнинг ҳуқуқий маданиятини юксалтиришда, ҳаётдан рози бўлиб яшашида муҳим омил бўлмоқда. 

Аҳолининг турли қатламлари билан тўғридан-тўғри мулоқотни кенгайтириш, жойларда мавжуд муаммоларни аниқлаш ва бартараф этишда аниқ ва тезкор чоралар ишлаб чиқиш мақсадида вилоят ички ишлар бошқармаси бошлиғи, 3-сектор раҳбари Раҳмат Маматовнинг юзма-юз қабуллари самара бераётганлигини фуқаролар ўз турмушларида сезишмоқда.

Ички ишлар бошқармасида ташкил этилган галдаги қабулда ҳам тизимга доир кўплаб масалалар баён қилинди. Холмирза Назаров, Улуғбек Абдусаломов ва Салима Маманова пул олди-бердиси, Ғанишер Эрматов машина олди-сотдиси, Холисхон Ҳамидова фирибгарлик билан боғлиқ мурожаатлар ижросида амалий ёрдам сўрашди. Фуқароларнинг муаммоларини қонун доирасида ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга топшириқлар берилди. 

Қабул доирасида одамлар розилигига эришиш учун уларнинг мавжуд муаммоларига бефарқ бўлмаслик , бу борада масъулиятни ошириш кераклиги алоҳида таъкидланди.  

Билдирилган мурожаатлар ижроси назоратга олинди.

Text to speech