29 Декабр 2023 йил 1728

Ахборот хизмати тизим юзи

Самарқанд вилояти ИИБ Ахборот хизмати ўтган 2023-йил давомида 6774 маротаба турли мавзудаги профилактик аҳамиятга эга видеолавҳалар, мақолалар, кўрсатувлар, радио эшиттиришлар орқали жиноят ва ҳуқубузарликларни олдини олишга қаратилган материалларни тайёрлаб, аҳоли орасида тарғибот тадбирлари амалга оширди.

Шундан, 1212 маротаба телевиденянинг турли каналларида профилактик ва бошқа турдаги чиқишлар, газета ва журналларда 678 та турли интервю ва мақолалар, 564 маротаба радио орқали эфирлар, интернет сайтлар ва ижтимоий тармоқларда 4320 дан ортиқ материаллар жойлаштирилган.

Кундалик содир этилаётган оғир ва ўта оғир турдаги жиноятлар, катта ҳажмли ёки одам ўлимига олиб келган йўл-транспорт ҳодисалари ҳамда ходимлар жалб қилинган фавқулодда вазиятлар бўйича профилактик огоҳлантирувлар, 930 та жиноят ва ҳодисалар бўйича тезкорлик билан маълумот воқеа жойининг фото ёки видео тасвирлари акс этган маълумотлар, ходимларга нисбатан салбий муносабат шакллантиришга қаратилган мақола ёки ижтимоий тармоқларда тарқалган ҳолатларга тезкорлик билан ҳуқуқий муносабатлар билдирилган. Фуқаролардан вилоят ИИБнинг расмий веб-сайти ва матбуот котибининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасига келган 267 та саволларга ўз вақтида ҳуқуқий жавоб ва муносабатлар билдирган.

Кўплаб Ўзбекистон Республикаси ИИВ имиджини оширишга қаратилган кўрсатувлар тайёрланиб телеканаллар орқали намойиш қилинди. Хусусан, “Ҳодиса жойидан”, “Осойишталик йўлида”, “Суҳбат +”, “Ходимнинг бир куни”, “Аёл ходима” каби кўсартувлар шулар жумласидандир.

Ўрта, ўрта-махсус ва олий таълим муассасаларида ЙҲХ, профилактика, хотин-қизлар, вояга етмаганлар билан ишлаш инспекторлари иштирокида қонунчилик тарғиботига доир тадбирлар бўйича 270 та видеолавҳаларни тайёрланиб эфирга узатилди.

 

Фуқароларнинг ҳуқуқий онгини оширишга қаратилган 320 та қисқа метражли ижтимоий видеороликлар, вилоят ИИБ фаолияти билан боғлиқ бўлган Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармонлари, Қарорлари, Вазирлар Маҳкамаси қарорлари ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ижроси бўйича амалга оширилган ишлар ҳақида 46 та видеолавҳалар тайёрланди. Вилоятдаги умумий жиноятчиликнинг аҳволи, олиб борилаётган ишлар бўйича матбуот анжумани, пресс-тур, брифинг ҳамда очиқ мулоқотлар ўтказилди.


Ахборот хизмати мухбири Умида Мамадалиеванинг “Мулоҳазаларим ва мушоҳадаларим” номли китоби чоп этилиб, тақдимот қилинди. Самарали хизматлари учун Ахборот хизмати оператори Фурқат Раҳимов вилоят ҳокимлигининг ташаккурномаси, вилоят ИИБ бошлиғининг эсдалик қўл соати билан тақдирланди.

Таркибида матбуот котиби ҳам бўлган вилоят ИИБ ёшлари жамоаси Андижон вилоятида ўтказилган “Зукко китобхон” танловининг Республика босқичида 3-ўрин, Бухоро вилоятида ўтказилган“Зукко китобхон” танловининг минтақавий босқичида 1-ўрин, Сирдарё вилоятида ўтказилган “Аждодлар изидан” китобхонлик танловининг Республика босқичида 1-ўринни эгаллади.


Самарқанд вилояти ИИБ Ахборот хизмати 2024-йилда ҳам жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларга қарши кураш, тизим ходимларининг имиджини кўтариш, ходимларни аҳолига яқинлаштириш борасида ўз олдига улкан мақсадларни қўйган.

 

Text to speech