20 Июн 2025 йил 33

“Алпомиш” болалар соғломлаштириш оромгоҳида “Ҳарбий ватанпарварлик” куни муносабати билан спорт мусобақалари ташкил этилди

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А. Арипов томонидан тасдиқланган “Болаларнинг дам олишларини тизимли ташкил этиш ва соғломлаштириш масалалари бўйича республика комиссияси”нинг 2025-йил 9-апрель кунги 29-сон мажлис баёнининг 16-банди ижросини таъминлаш мақсадида, жорий йилнинг июн ойида Самарқанд вилоятидаги “Алпомиш” болалар соғломлаштириш оромгоҳида “Ҳарбий ватанпарварлик” куни кенг нишонланди.

Мазкур тадбир доирасида Самарқанд вилояти ИИБ Жисмоний ва жанговар тайёргарлик бўлими ходимлари иштирокида болалар ўртасида қувноқ эстафеталар, спорт мусобақалари ва ҳарбий-жисмоний тайёргарликка оид кўргазмали чиқишлар ташкил этилди. Тадбирда оромгоҳда дам олаётган болалар фаол қатнашиб, жамоавий ҳаракатлар, спортга бўлган қизиқиш ва соғлом турмуш тарзига интилишларини намоён этдилар.

Ташкил этилган эстафета мусобақалари болаларда чаққонлик, эпчиллик, жамоада ишлаш кўникмаларини ривожлантиришга хизмат қилди. Шунингдек, ҳарбий ходимлар томонидан болаларга ватанпарварлик, ҳарбий хизматнинг моҳияти ва фуқаролик бурчи ҳақида тушунчалар берилди.

Тадбир якунида иштирокчиларга эсдалик совғалари топширилиб, ғолиб жамоалар диплом ва фахрий ёрлиқлар билан тақдирланди. Оромгоҳ раҳбарияти ва иштирокчилар ушбу тадбир болаларнинг дам олишини мазмунли ва фойдали ташкил этишга хизмат қилганини таъкидладилар.

Text to speech