10 Феврал 2024 йил 1250

Амалиёт ўтаётган курсантлар ҳамда уларнинг мураббийлари билан учрашув ўтказилди

Айни кунларда ИИВ Академиясининг 3-босқич курсантларидан 54 нафари вилоятда амалиёт ўташмоқда.

Самарқанд вилояти ИИБ бошлиғи полковник Раҳмат Маматов вилоятда амалиёт ўтаётган курсантлар ҳамда уларнинг мураббийлари билан учрашди.

Очиқ ва мулоқотларга бой ўтган учрашувда бошқарма бошлиғи курсантлар билан назария ҳамда амалиёт уйғунлиги борасидаги фикрлари, бой ҳаётий ва амалий тажрибалари билан ўртоқлашди.

“Ички ишлар органи ходими китоб мутолаасини севмас экан, касбда профессионалликка эришолмайди” – деди бошқарма бошлиғи.

Соҳанинг ҳар бир ходими ватанга ва юртга садоқат билан хизмат қилиши, хизмат интизоми ва қонунийликка амал қилиши, коррупциянинг  олдини олиш, таъмагирликка йўл қўймаслик, белгиланган тартиб ва меъёрларни бузмаслик тўғрисида ҳам фикрлар билдирилди.

 

“Ҳар бир ёш ходим ёки курсант бу мисоли ниҳол, уни парвариш қилиш боғбон – мураббийлар қўлида” – дея мураббийлар олдида турган вазифалар, бурч ва мажбуриятлар, уларнинг ўз хизматига виждонан ёндашишлари лозимлиги бошқарма бошлиғи томонидан таъкидланди.



 

 

Text to speech