2 Август 2024 йил 1227

Аҳоли муаммолари ўрганилди

Самарқанд шаҳридаги Ватанпарвар боғида вилоят сектор раҳбарлари томонидан аҳоли билан навбатдаги оммавий сайёр қабул ўтказилди.

Самарқанд вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи, 3-сектор раҳбари Раҳмат Маматов юзма-юз қабул доирасида фуқароларнинг ички ишлар соҳаси билан боғлиқ мурожаатларини эшитди.

Хусусан, ички ишлар органларига ишга кириш, хизмат фаолиятини бошқа вилоятдан кўчириш, тергов фаолияти, йўл ҳаракатини тартибга солишда махсус белгилар ўрнатиш, фирибгарлик, пул олди-бердиси билан боғлиқ мурожаатлар баён қилинди.

Бошқарма бошлиғи билдирилган мурожаатлар ижросини таъминлаш юзасидан масъулларга кўрсатма ва топшириқлар берди.

Text to speech