Аҳолининг камбағал тоифасидаги одамларга муносабатни ўзгартириш, уларни муносиб қўллаб-қувватлаш, ҳар жиҳатдан ёрдамлашиш, ўқиш, билим олиш, ишлаш, касб-ҳунарга жалб этиш, саломатлигини тиклаш борасидаги вазифалар ҳам муҳокама қилинди
Самарқанд вилояти ИИБ бошлиғи полковник Раҳмат Маматов Пастдарғом туманида сектор раҳбарлари билан ҳудудда камбағалликни камайтириш, кам таъминланган оилалар моддий фаровонлигини яхшилаш борасида амалга оширилаётган ишлар юзасидан йиғилиш ўтказди.
Туман ҳокимлиги мутасаддилари ва соҳа мутахассислари аҳолининг камбағал қатлами билан ишлашда эришилаётган самарадорлик, галдаги режалар хусусида маълумот беришди.
Бошқарма бошлиғи дабдабабозликка чек қўйиш, миллий маънавиятимизни намоён қилишда кўпни кўрган, ҳаётий тажрибаси бой нуронийларнинг ўрни ва ролини ошириш лозимлигини алоҳида қайд этди. Ижтимоий дафтарлар одамларнинг турмуш-шароитини яхшилаш, уларнинг молиявий имкониятларини қўллаб-қувватлашда муҳим ёрдамчи бўлиши кераклиги келтирилди.
Аҳолининг камбағал тоифасидаги одамларга муносабатни ўзгартириш, уларни муносиб қўллаб-қувватлаш, ҳар жиҳатдан ёрдамлашиш, ўқиш, билим олиш, ишлаш, касб-ҳунарга жалб этиш, саломатлигини тиклаш борасидаги вазифалар ҳам муҳокама қилинди.