20 Январ 2024 йил
1026
ҲАР БИР ФУҚАРО БИЗ УЧУН МУҲИМ
Нарпай туманидаги 13-сон Болалар мусиқа ва санъат мактабида сектор раҳбарлари, туман ҳокими ўринбосари ва тегишли масъуллар иштирокида, туман ички ишлар бўлими жамоат хавфсизлиги хизмати пробация гуруҳида озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазо турларини ўтаётган назоратдаги шахсларнинг 125 нафари билан бирга “УМУМПРОФИЛАКТИК” тадбир бўлиб ўтди.
Тадбир давомида пробация назоратидаги шахсларни ижтимоий ҳаётга мослаштиришга қаратилган “Ишга марҳамат” меҳнат ярмаркаси ташкил этилди.
Ярмаркада 4 нафар назоратдаги шахсларнинг бандлиги таъминланди. Шунингдек, 2 нафар ёшлар касбга тайёрлаш ўқув марказларига ўқишга жойлаштирилди. 1 нафар АФВ билан ЖИЕМдан озод этилган фуқаро эса, ҳунармандлар уюшмасига аъзо қилинди.