Автомашиналар ювиш шохобчаси ишчиси ювиш учун қолдириб кетилган машинани ўзбошимчалик билан бошқариб йўл-транспорт ҳодисаси содир этди
2023 йил 24 июнь куни фуқаро “Ҳюндаи Сантафе" русумли автомашинасини ювдириш мақсадида, автомашиналар ювиш шохобчасига олиб бориб, машина ва калитини ўша ерда ишловчи “А” исмли шахсга ташлаб кетган.
Орадан тахминан 30 дақиқалар ўтгандан сўнг, танишлари унга машинаси Самарқанд шаҳар Суғдиёна масканида номаълум шахс томонидан бошқарилиб, “Эпиcа” ва “Лаcетти” русумли автомашиналар билан йўл-транспорт ҳодисасига учраганлигини айтишган.
Хабарни эшитиб фуқаро воқеа жойига борганида ҳақиқатдан ҳам “А” исмли автомашина ювиш шохобчаси ишчиси, унга тегишли бўлган автомашинани шохобчадан ўзбошимчалик билан бошқариб чиқиб, йўл-транспорт ҳодисаси содир этганлиги маълум бўлган.
Фуқаро ҳолат юзасидан Самарқанд шаҳар бўйича ИИО ФМБ га ариза билан мурожаат қилиб, “А” исмли шахсга нисбатан қонуний чора кўришни сўраган.
Ҳодиса содир бўлган жойга Самарқанд шаҳри бўйича ИИО ФМБ тергов-тезкор гуруҳи чиқиб, воқеа жойи кўздан кечирилиб, автомашиналар жарима майдончасига жойлаштирилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Самарқанд шаҳри бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 229-моддаси (Ўзбошимчалик) билан жиноят иши қўзғатилиб, суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.