29 Декабр 2023 йил 1655

Байрам муносабати билан оммавий тадбирлар ўтказиладиган жойлардаги хавфсизлик даражаси ўрганиш ишлари давом этмоқда

Самарқанд вилояти ИИБ бошлиғи полковник Раҳмат Маматов ҳамда вилоят прокурори Муродқосим Эшназаровлар томонидан "Янги йил" байрами муносабати билан оммавий тадбирлар ўтказиладиган жойлардаги хавфсизлик даражаси ўрганиш ишлари давом этмоқда.

Бугун сектор раҳбарлари Нуробод туманининг марказиш кўчаларидаги оммавий тадбирлар ўтказиладиган жойларини кўздан кечиришди. У ерларда хизмат олиб бораётган ходимлар фаолияти ўрганилди.

Туманнинг марказий "Янги йил арчаси" атрофида кўрилган барча турдаги хавфсизлик чора-тадбирлари атрофлича кўздан кечирилди.

Ўрганишлар давомида, тадбирлар ўтказиш даврида кўнгилсиз ҳодисаларни олдини олиш, ёнғин хавфсизлиги таъминлаш, аҳолини хавфсизлигини таъминлаш бўйича аниқ топшириқлар берилди.

Шунингдек, "Янги йил" байрами кечаси хавфсизлик чораларини кучайтириш юзасидан масъулларга бир қатор вазифалар юклатилди.

Шундан сўнг, хизматга жалб этилган ходимлар билан хизмат олди йўриқномаси ўтказилди.

 

Text to speech